SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIАҳоли хонадонларидаги чорва молларида профилактик эмлаш тадбирлари амалга оширилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Аҳоли хонадонларидаги чорва молларида профилактик эмлаш тадбирлари амалга оширилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич талабалари амалиёт раҳбари М.Сегизбаев билан биргаликда «Қутлы қоныс» маҳалла фуқоралар йиғинидаги «Темир дафтарга» киритилган оилалар истиқомат қилаётган хонадонларга ташриф буюриб, у ерда парвариш қилинаётган чорва моллари, парранда, ит, қўй ва эчкиларда профилактик эмлаш тадбирларини ўтказди. Жумладан, дастлаб уларда текшириш ишларини олиб боришди ва зарур комплекс витамин юборишди. Касалликларга қарши вакцина солишди. Шунингдек, уй шароитида ҳайвонларни боқишда зарур бўлган гигиеник қоидалар, қандай озуқа қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди ва касалликларга қараб керакли дорилар тавсия этишди. Хонадон эгалари филиал жамоасига амалга оширган бундай эзгу иши учун ўз миннатдорчилигини изҳор этишди. Мазкур жараён давомида хонадонларда парвариш қилинаётган чорва моллари профилактик эмланди, талабалар эса зарур амалий кўникмаларга эга бўлишди ва энг муҳими маҳалла турғунларига қувонч улашилди. Филиал талабалари шундай эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшганлигидан ва тажриба орттирганидан ўта мамнун бўлишди. Шу кунга қадар филиалда “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда эди. Навбатдаги тадбирда бевосита талаба-ёшларнинг ҳам иштироки амалга оширилди. Бу эса амалиёт сифатини янада оширади деб ўйлаймиз.