“Ҳар бир нуроний–беш нафар ёшга мураббий”
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида “Ҳар бир нуроний–беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида белгиланган ишларни амалга ошириш мақсадида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. Тадбирга ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров, “Гүлзар” МФЙ раиси М.Тилеумуратов, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи Қ.Утемуратов, профилактика инспектори лейтенант М.Абатов ҳамда маҳалла нуронийлари иштирок этишди. Қ.Атаназаров кириш сўзи билан учрашувни очиб берди ва мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Қ.Утемуратов эса учрашувни олиб борди. У ўз сўзида маҳалла ёшлари тарбиясида кекса авлод вакиллари муҳим аҳамият касб этиши, улар ўсиб келаётган ёш авлодга намуна эканлигига алоҳида урғу бериб ўтди. Шунингдек учрашув давомида ўқув-услубий бўлим бошлиғи Г.Хожаметов сўз олиб “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир” мавзуси доирасида ўз мулоҳазаларини айтиб ўтди. Маҳалланинг нуронийлари ёшларга ўзларининг насиҳатларини бериб, уларни тўғри йўлга солишда фаоллик кўрсатиши каби масалалар бўйича ҳам суҳбат олиб борилди. Умумлаштириб айтганда, сўзга чиққанлар томонидан мазкур учрашувнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.
скачать dle 12.1