Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланади
Куни кеча 16 июнь куни Президент раислигида ўтказилган Олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланиши маълум қилинди.
Икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосида (имтиёзли) қабул параметрлари тасдиқланади.
Бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.
Шунингдек, Президент бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилди.
Манба:eduuz
скачать dle 12.1