Талабалар амалиёти мазмунли ташкил этилмоқда
Айни кунларда бўлажак ёш мутахассислар назарий билимларини амалиёт билан узвий боғлаган ҳолда зарур тажрибаларини орттиришмоқда. 1-босқич талабалари филиал худудида амалий кўникмаларни ўзлаштиришаётган бўлса, 2-босқич талабалари дала амалиёти доирасида ишлаб чиқариш корхоналари, Ветеринария лабораторияси ҳамда аҳоли хонадонларида бўлиб амалий билимларга эга бўлишмоқда. Шунингдек, фермер хўжаликларига ташрифлар ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич талабалари амалиёт раҳбари М.Сегизбаев бошчилигида Қораўзак туманидаги “Panaev Farms” фермер хўжалигига ташриф буюришди. Бу ерда талабалар хориждан олиб келинган зотдор қорамоллар қандай шароитда боқилаётганлиги билан яқиндан танишдилар. Мутахассислар кўмагида уларни кўздан кечириб, текшириб кўришди. Қорамолларнинг тирик вазни ҳамда шу кунга қадар уларда учраган касалликлар ҳақида керакли маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, фермер хўжаликда парвариш қилинаётган отлар, қуён ва эчки зотлари ҳамда озуқа базаси билан яқиндан танишди. Дала амалиёти доирасида ташкиллаштирилган мазкур ташриф давомида талабалар ўзларида керакли кўникмаларни ҳосил қилишди десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, 1-босқич талабаларига филиал ўқитувчилари томонидан зарур амалий билимлар бериб борилмоқда. Бунда улар ҳайвон муляжлари ва филиал лабораториясидан унумли фойдаланишмоқда. Талаба-ёшлар амалиёт даври мароқли ва мазмунли ўтаётганлигини таъкидлашмоқда.
скачать dle 12.1