SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIКоррупцияга қарши кураш бўйича Zoom платформаси орқали йиғилиш бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Коррупцияга қарши кураш бўйича Zoom платформаси орқали йиғилиш бўлиб ўтди
Коррупцияга қарши кураш бўйича Zoom платформаси орқали йиғилиш бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан Zoom платформаси орқали онлайн тарзда ўтказилган йиғилишда иштирок этишди. Шунингдек, йиғилишда Республикамиздаги олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди. Тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Ҳ.Абдураҳмонов очиб берди ва олиб борди. У ўз маърузасида Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида мазкур мавзуга алоҳида урғу бериб ўтганлиги, мамлакатимизда бугунги кунда қоррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек олий таълим соҳасида коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Йиғилиш давомида international халқаро коррупцияга қарши кураш ташкилоти томонидан қабул қилинган рейтингида Ўзбекистон 2019 йилга нисбатан 2020-йилда етти пағонага кўтарилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 27 май куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонининг мазмун моҳиятига тўхталиб ўтди. Филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари коррупцияга қарши кураш мавзуси бўйича кенг тушунча ва зарур маълумотларга эга бўлишди.