SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIЁшлар фестивали ўз якунига етди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Қорақалпоғистон Республикасида 4 кун давомида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» ёшлар фестивали 10-июнь куни ўз якунига етди. Веб-сайтимиз ҳамда расмий телеграм каналимиз орқали филиал талабаларининг ёшлар фестивалига фаол қатнашганлигини ёритиб бордик. 10-июнь фестивалнинг сўнгги куни ҳам қизиқарли тарзда кечди. Филиал талабалари тадбирларда фаол иштирок этишди. Жумладан, филиал фаолияти акс этган кўргазма ташкил этилди ва томоша қилишга ташриф буюрганларни талабаларимиз самимият билан қарши олиб, батафсил тушунтириб бердилар. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида филиалимизга бириктирилган Тахиатош тумани ОФЙ уюшмаган ёшларининг Нукус шаҳрига ташрифи амалга оширилди. Филиал талабалари ёшлар фестивали доирасидаги тадбирларда маҳалла ёшларига мезбонлик қилишди. Филиал директори Адилбай Есимбетов «Ёшлар овози» фестивалида 4 кун мобайнида талаба-ёшлар билан биргаликда иштирок этиб, уларни янада руҳлантириб турди. У фестивал ҳақидаги таассуротларини ўртоқлашар экан қуйидаги фикрларни билдирди: “«Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида ўтказилган фестивал кўтаринки руҳда ташкиллаштирилганлиги ёшларни, қолаверса бизларни жуда севинтирди. Тўғрисини айтсам мана шу 4 кун давомида мен ҳам ўзимни худди талабалар қатори ёш ва тетик сездим. Ёшлар фестивалида фаоллик кўрсатган филиалнинг барча масъул ходимларига ва алоҳида талаба-ёшларга ўз миннатдорчилигимни билдираман”. Кун якунида эса директор бошчилигида филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар пойтахтимиздаги И.В.Савицкий музейи олдида бўлиб ўтган ёшлар фестивалининг якуний гала-концертини мароқ билан томоша қилишди. Мазкур фестивал барча ёшларга бир олам завқ бағишлади. Филиал талабалари фестивал давомидаги ажойиб дамларни расмларга ва албатта қалбларига илиқ таассуротлар билан муҳирладилар.