SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI213-гуруҳ талабалари ўзлари парвариш қилаётган асалари оиласидан асал олишди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Олдин хабар берганимиздек, Зооинженерия (асаларичилик) йўналиши 1-босқич 213-гуруҳ талабаларининг амалий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида филиалда 2 та асалари оиласи парвариш қилинмоқда. Бугун гуруҳ талабалари илк марта қутидаги 7 та ромдан 10 кг асал олишди. Филиал директори А.Есимбетов олинган асал таъмини татиб кўриб, талабаларни табриклади ҳамда келгусида янада фаол бўлишлари учун уларни руҳлантирди. Гуруҳ талабалари олинган янги асални филиал биноси олдида профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларга тарқатишди. Бу жараён барчага бирдек қувноқ кайфият улашди. 213-гуруҳ талабалари ўқитувчиси А.Тилеумуратовнинг кўрсатмалари асосида асал олиш жараёнида бевосита иштирок этишди. Бунда улар асал олинадиган қурилмадан (медогонка) фойдаланишди. Қутидаги ромлардан олинган табиий асални татиб кўрганлар унинг таъмига яхши баҳо беришди ва сифати яхши эканлигини таъкидлашди. Бундан келиб чиқадики, талабалар асалари оиласини меҳир билан ва тўғри парвариш қилишмоқда. Филиал худудида асалари оиласини боқишни йўлга қўйиш орқали шу йўналишда таҳсил олаётган талабаларнинг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш асосий мақсад ҳисобланади. Айни ўқув-танишув амалиётини ўташ жараёнида парвариш қилинаётган асаларилардан асал олиниши талабалар учун ижобий натижа бўлди. Уларнинг кайфияти аъло даражада эканлигини ёққол сезиш мумкин. 213-гуруҳ талабалари бугун ўқитувчиларига асал билан биргаликда беғубор табассум ҳам улашди.