Ёшлар фестивали доирасида веломарафон ўтказилди
Жорий йил 9 июнь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг жами 20 нафар талабаси Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов бошчилигида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали дастури доирасида веломарафонда фаол тарзда иштирок этишди. Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов ҳамда филиал Ёшлар иттифоқи етакчиси А.Шерипбаевлар ҳам иштирок этишди. республикамиздаги олий таълим муассасалари талабалари, маҳалла ёшлари ҳамда фаол ва иқтидорли ёшларни қамраб олган мазкур веломарафон кўтаринки руҳда ташкиллаштирилди. Велосипедда юриш соламатлик учун фойдали бўлиб ҳисобланади. Пойтахтимизда очиқ ҳавода ўтказилган веломарафон ёшларга тетиклик бағишлади десак муболаға бўлмайди. Бир-биридан қизиқарли дастурни ўз ичига олган ёшлар фестивали давом этади. Филиалнинг зийрак талабалари эса тадбирларда фаол тарзда иштирок этишмоқда.
скачать dle 12.1