Талабалар ёшлар фестивали дастури доирасида югуриш марафонида иштирок этишди
Барчамизга маълумки куни кеча Республикамизда «Ёшлар овози» фестивалига старт берилди. Бугун Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасида Нукус шаҳрида ўтказилган югуриш марафонида фаол иштирок этишди.
Филиал директори А.Есимбетов мазкур марафонда иштирок этган талабаларни қўллаб-қувватлаб турди. Шунингдек, марафонга барча олий таълим муассасалари талабаларидан ташқари фаол ва иқтидорли ёшлар, маҳалла ёшлари ҳам иштирок этишди. Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратов талаба-ёшларни руҳлантирди. Шижоатли филиал талабалари Қорақалпоғистон Республикасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!”шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали дастурларида фаол иширок этиш учун шай ҳолатда турганлигини таъкидлаб ўтишди. Ўйлаймизки кун давомида уларнинг кайфияти аъло даражада бўлади. Югуриш марафони кўтаринки руҳда бўлиб ўтганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз ўринли бўлади.
скачать dle 12.1