SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIАмалиёт жараёни қизғин тарзда давом этмоқда » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Филиал талабаларининг ўз мутахассисликлари бўйича амалий тажрибаларини орттириш ва назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган дала амалиёти қизғин тарзда давом этмоқда. Жумладан, Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич талабалари амалиёт раҳбари М.Сегизбаев бошчилигида Нукус шаҳридаги аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, парвариш қилинаётган чорва молларида профилактик эмлаш ҳамда клиник ишлари олиб бориш ишлари билан машғул бўлмоқда. Албатта мазкур жараён М.Сегизбаев кўрсатмаларига биноан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари талабалар парранда жасадини ёриб кўришди. Бўлажак ветеринарлар учун айнан шундай кўникмаларни ўзлаштириб бориш муҳим саналади. Қора моллардаги касалликларни батафсил ўрганиш ва эмлаш тадбирларини амалга ошириб бориш орқали талабалар ўзларида яхши кўникмаларни ҳосил қилади. Шунингдек, талабаларнинг бир қисми Республика Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси қошидаги Ветеринария лабораториясида амалиёт ўтамоқда. Уларга амалиёт раҳбари Ж.Матниязова томонидан Микробиология ва вирусология асосида микробларни буёш ҳамда микроскоп остида кўриш ишлари бажариб кўрсатилмоқда. Олти ҳафта давомида филиал талабаларига зарур бўлган барча билим ва кўникмаларни бериб бориш асосий мақсад бўлганлиги боис амалиёт раҳбарлари вақтдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси келажакда соҳа учун ўзининг яхши самарасини беришига мустаҳкам ишонч билдирган ҳолда амалиёт жараёнини кузатишни давом этамиз. Зеро, ҳар бир гуруҳ ва амалиёт раҳбари, шу билан бирга талабалар ўз масъуляитини ҳис қилиб шунга яраша иш олиб борсин. Ана шунда кутилган натижага эришилади.