«Қутлы қоныс» МФЙ хотин-қизлари учун саёҳат ташкил этилди
Филиал директори А.Есимбетов «Қутлы қоныс» маҳалла фуқаролар йиғинига ташрифи чоғида тарихий жойларга саёҳат ташкил этиб беришни таъкидлаб ўтган эди. Айнан шу мақсадда маҳалладаги “Темир дафтар”га киритилган ҳамда ногиронлиги бор фарзанди бўлган хотин-қизларга Хўжайли туманидаги Миздахкан мажмуасига саёҳат ташкил этилди. Мазкур саёҳатга ўқув-услубий бўлим бошлиғи Г.Хожаметов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, филиал матбуот котиби З.Хожамуратова ҳамда бошқа ходимлар ҳамрохлик қилишди. Манзилга етиб боргач, Г.Хожаметов хотин-қизларга зиёрат қилиш тартибини ва нималарга эътибор қаратиш лозим эканлигини тушунтириб ўтди. Саёҳатчилар дастлаб Мазлумхон Сулу мақбарасига зиналар орқали тушиб, мавзолей билан танишдилар. Г.Хожаметов бу ернинг тарихи ҳақида батафсил сўзлаб берди ва қўшимча тарзда Мазлумхон Сулу ҳақида халқ оғзидаги қизиқарли ривоятларни айтиб ўтди. Шундан кейин Халфа Ережеп, Шамун наби мақбараси ҳам зиёрат этилди. Бундан кейинги манзил эса Гяур Қалъа бўлди. Бу ернинг тарихи ҳам Г.Хожаметов томонидан баён этилди. Муҳими маҳалла хотин-қизлари саёҳат давомида кўплаган қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Жазирама исиққа қарамай ташкил этилган мазкур саёҳат бир олам таассуротларга бой бўлди десак муболаға бўлмайди. «Қутлы қоныс» маҳалла фуқаролар йиғини филиал раҳбариятига шундай ажойиб ташриф учун чуқур миннатдорчилик билдирди. Саёҳатчиларнинг мамнунияти ва самимияти расмларга муҳирланди.
скачать dle 12.1