“1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан болаларга совға улашилди
Бугун Республикамиз бўйлаб “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали директори Адилбай Есимбетов филиалга бириктирилган Нукус шаҳридаги «Қутлы қоныс» МФЙ да истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган болаларга байрам совғаларини улашди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Г.Хожаметов ҳам ҳамрохлик қилди. А.Есимбетов улар яшаётган уйларга бориб, ўзининг самимий байрам табригини изҳор этди ва уларга қувонч улашиш мақсадида совғалар тақдим қилди. Жажжи қалб эгалари кўрсатилган бундай эътибордан беғуборларча шодланишди. Директор ташриф чоғида дилидан ўтган самимий ҳисларини қуйидагича баён этди: “Мен бугун болажонларимизнинг нигоҳларидан меҳир тафтини илғадим. Байрам арафасида уларга озгина бўлса ҳам беғубор табассум хадя қила олганимдан мамнунман. Тўғриси ўзим ҳам болалик чоғларимга саёҳат қилиб, хотира дафтаримни бир варақлаб олдим”. Шу таризда болаларга ажойиб байрам кайфияти улашилди. Муҳими улар бугун чин маънода эътибор ва меҳирни ҳис этишди деб ўйлаймиз. Бириктирилган маҳаллалар билан ҳамкорликда иш олиб бориш давом этмоқда.
скачать dle 12.1