Филиал ўқитувчиси Халқаро илмий-амалий конференцияга онлайн тарзда иштирок этди
Туркманстон қишлоқ хўжалиги институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамкорлигида "Орол денгизи қуриши оқибатларини олдини олиш ва Орол денгизи минтақасида қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг энг муҳим вазифалари" мавзусида видеоконференция алоқаси орқали Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияга Туркманстон қишлоқ хўжалиги институти ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти профессор-ўқитувчилари қаторида филиалнинг «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Торешова фаол иштирок этди. Тадбир бошида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори А.Даминов нутқ сўзлаб, ўзининг самимий табригини билдирди. Шунингдек, институтнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи И.Бутаева ҳам конференциянинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти Амина Торешова “Қорақалпоғистон шароитида маҳаллий эчкилардан жадал усулда гўшт етиштириш технологияси” мавзуси бўйича маъруза қилди. Шу ўринда, филиал профессор-ўқитувчилари таянч ўқув юртимиз билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини яхши йўлга қўйганлигини яна бир марта таъкидлаб ўтишимиз лозим. А.Торешова "Орол денгизи қуриши оқибатларини олдини олиш ва Орол денгизи минтақасида қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг энг муҳим вазифалари" мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияга онлайн тарзда ўз маърузаси билан иштирок этиш билан биргаликда кўпгина маълумотларга эга бўлганлигини билдирди.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1