Талабалар лаборатория дарси давомида қуёнда тажрибалар ўтказмоқда
Филиал талабаларининг амалий билим ва тажрибалари лаборатория дарси давомида мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти, «Ветеринария фармакологияси ва таксикологияси» фани ўқитувчиси Ш.Утегенова Ветеринария медицинаси йўналиши 3-босқич талабаларига дарс жараёнида қуённинг қон намунаси олиниб, қонга спиртининг натрий хлорид таъсири ўрганилди. Мазкур жараёнда қуёндан қон олишда бевосита иштирок этган талабалар А.Исмаилов ҳамда Т.Бахиев бўлишди. Натижага кўра спирт аралаштирилган қон ранги тўқ қизил тусга кирди. Шунингдек, навбатдаги лаборатория дарсида эса Ш.Утегенова сувда эрийдиган витамин таъсирини ўрганиш мақсадида қуёнда тажриба ўтказди. Дастлаб қуён қулоғидаги қон томирлар батафсил ўрганилди. Шундан сўнг вена қон томирига 1% никотин кислотаси (2 мл) юборилди. Жараён давомида витаминнинг қон томирга таъсири кузатилди. Тажриба натижасида эса қулоқнинг қон томирларининг кенгайиши юз берди. Ҳар икалла тажриба давомида талаба-ёшлар зарур амалий кўникмаларга ҳамда билимларга эга бўлишди. Таъкидлаш жоизки, тажриба ўтказилаётган қуёнлар ҳозирги кунда филиалда парвариш қилинмоқда. Талабаларда аниқ тушунчаларни ҳосил қилиш ҳамда амалда кўрсатиб бериш мақсадида қуёнлар парвариш қилиб келинмоқда. Ш.Утегенова ҳар бир лаборатория дарсини шу тарзда қизиқарли ташкил этиш учун астойидил ҳаракат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Келгусида шу каби амалий тажрибаларни ўтказиш давом этади. Биз эса жараёнларни веб-сайтимиз орқали ёритиб борамиз. Энг муҳими Ветеринария медицинаси йўналиши 3-босқич талабаларининг амалий билимлари мустаҳкамланиб борилмоқда.
скачать dle 12.1