Битурвчи ёшларга Президент табриги етказилди
Бугун Республикамиздаги мактабларда битирувчилар иштирокида сўнгги қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Филиалнинг Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов Тахиатош туманидаги ХТБ га тегишли 5-сон умумтаълим мактабига ташриф буюриб, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тахиатош тумани бўлими бош мутахассиси О.Артиков ҳамрохлигида мактабда ташкил этилган сўнгги қўнғироқ кечасида иштирок этди. Байрам тадбирини мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Матниязова кириш сўзи билан очиб берди ҳамда битирувчи ёшларга ўзининг самимий тилакларини изҳор этди. Шундан сўнг А.Каниязов сўз олиб, катта мақсадларни кўзлаб янги ҳаёт остонасига қадам қўйиш арафасида турган битирувчи ёшларни катта мумнуният билан табриклади. Шунингдек, Муҳтарам Президентимизнинг Мамлакатимиз мактаб битирувчиларига йўллаган самимий табригини ёшларга кенг тарзда етказиб беришга ҳаракат қилди ҳамда Президентимизнинг сўзларидан қуйидагича иқтибос келтириб ўтди: “Ишончим комил, янги Ўзбекистон шароитида, замонавий тараққиёт талаблари асосида таълим-тарбия олган ёш авлод вакиллари сифатида барчангиз давлатимиз, халқимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланасиз”. Тадбир мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури билан кўтаринки кайфиятда давом этди. Албатта, Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар бир битирувчи келажак эгалари сифатида зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этиб, тақдим этилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланишга интиладилар деб умид қиламиз. Байрам тадбири якунида 5-сон умумтаълим мактаби битирувчи ёшларига уларнинг устозлари самимий тарзда оқ йўл тилашди ва битирувчилар мадҳиясига айланган “Хайр мактабим” қўшиғи янгради. Парвоз этишга шай турган қарлиғочлар қалбида илиқ туйғулар жўш уганлиги аниқ.
Филиал матбуот хизматискачать dle 12.1