Уч курашнинг тарихи ҳақида нималарни биласиз?
От спортида уч кураш тарихи кўпгина мамлакатларда XIX аср охирларидан бошланади. 1912 йилда от спортида уч кураш олимпиада ўйинлари дастурида киритилди ва бу мусобақаларга фақат ҳарбий хизматда бўлган офицерлар қатнашишлари мумкин эди. 1920 йилдан бошлаб от спортининг бу турига офицерлар билан бир қаторда барча лаёқатли эркаклар, 1956 йилдан бошлаб спортнинг бу турига қатнашиш ҳуқуқи аёлларга хам берилди. Уч кураш маьлум қонун қоидалар асосида уч кун давом этади. Биринчи куни вмездка (отлар билан турли хил чиқишлар ташкил қилиш) ва уларни баҳолаш. Иккинчи куни- отларни от чопарда синаш ва баҳолаш.
Учинчи куни –конкуо иппак тўсиқлардан сакраб ўтиш ва баҳолаш. Учкураш от спорти ўйинлари ичида энг мураккаб бўлиб учта мусобақадан манежга юриш олий даражада салт миниб машқ қилишдир. Дала шароитида синовдан ўтиш , тўсиқларни забт этиш. Ҳар учала мусобақа уч кун давомида битта от билан бир чавондоз бажаради. Учкурашнинг биринчи мусобақасида от манежда юриб ҳар хил фигуралар кўрсатади.
Кейинги куни дала шароитида чавондоз ва отнинг чидамлилигини синаб кўрилади. Ҳамма масофа 4 га бўлиниб узунлиги 10-20 км ни ташкил этадиган 1 чи ва 3 чи бўлакдан 240 метр тезликда чопиш керак. масофанинг 2 чи бўлими стипльчез деб аталади. Узоқлиги 1800 м 4200 м гача бўлиб ҳар хил км жойга баландлиги 140, эни 2 м келадиган 3 та тўсиқ ўрнатилган бўлади. Ҳар қайси бўлаги учун алоҳида вақт нормаси белгиланади.
Тўсиқлардан ўтиш бўйича биринчи халқаро мусобақалар 1907- йилда Лондон шаҳрида бўлиб ўтган. Рус чавандозлари 1911-йилда катта халқаро мусобақалар ғолиблари бўлган. 1912-йили улар Канада совринини, миллатлараро совринининг ва Георг IV- қиролини олтин совринини қўлга киритдилар. 1952-йилдан бошлаб МДҲ чавондозлари тўсиқлардан ўтиш бўйича ҳар хил халқаро мусобақаларда қатнашдилар. 1958- йилда спорт устаси Эрнест Шабайло Украина зотининг Бастой айғирида Гамбург дербисида иккинчи ўриннни эгаллади. 1980-йили 22-олимпия ўйинларида Москвада ўтказилган миллатлар соврини учун мусобақаларда олтин медалларни олишга муваффақ бўлдилар. Николай Корольков Олимпия чемпиони унвонига созовор бўлди.
Тўртинчи бўлак кросс ўзкка чопишда бир текис бўлмаган паст баланд жойлар, баландлик ва пастга тушиш, жарлар, каналлар, ҳавзалар, ўрмонлар, бўтазорлар ва бошқа жойлар киритилади. Масофанинг давомийлиги 4500км дан то 8100м гача ҳар бир км жойга 4 тадан баландлиги 120 см дан эни 2м бўлган тўсиқлар қўйилади.
Учинчи кун уч кураш мусобақасининг тўсиқдан ўтиш тури ўтказилади. Баландлиги 120 см, кенглиги 1,8м бўлган жойдан аниқ белгиланган кетма-кет 12 марта ўтиш керак. Мусобақа жойи 750-900м оралиқда бўлиб, тезлиги дақиқасига 400 метрни босиб ўтиш режалаштиради.
Амина Торешова
скачать dle 12.1