SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалда“Master of computer” танлови ташкил этилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Филиалда“Master of computer” танлови ташкил этилди
Филиалда“Master of computer” танлови ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари орасида “Master of computer” танлови ўтказилди. 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган мазкур танловга компьютер саводхонлигини синовдан ўтказиш истагини билдирган талаба-ёшлар иштирок этишди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров танловни очиб берди ҳамда мазкур танловни ташкиллаштиришнинг мақсади ҳақида сўз юритди. Бундан сўнг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов сўзга чиқиб Ахборот технологиялари бўйича замонавий билимларга эга бўлиш бугуннинг талаби эканлиги, филиал талаба-ёшларининг компьютер саводхонлигини ошириб бориш муҳим аҳамият касб этиши ҳақида гапириб ўтди. Танлов қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Талабалар ўзларининг билимларини синаб кўришди. Филиал талабалари орасида ўтказилган “Master of computer” танловининг якуний натижасига кўра, Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич талабаси Э.Азбергенов фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, шу йўналишнинг 1-босқич 200-гуруҳ талабаси А.Сабиров иккинчи ўринни эгаллашга муяссар бўлди. Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич талабаси Ш.Мадримов эса учинчи ўринни олди. Ғолиблар Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров томонидан диплом билан тақдирланди.