“Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича вазифалар белгилаб олинди
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 29 апрелдаги 202-сон буйруғида белгиланган вазифлар ижросини таъминлаш мақсадида филиал профессор-ўқитувчилари бириктирилган маҳаллаларга ташриф буюриб, маҳалла раиси ва масъул ходимлар билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича суҳбат олиб борди ҳамда “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича иш режасини тасдиқлашди. Жумладан, илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р.Турганбаев, илмий-тадқиқот ишлари бўйича мухандис Д.Зинатдинов ҳамда асситент-ўқитувчи Ю.Султанов Тахиатош тумани «Қусшылық» ОФЙ га ташриф буюриб, раис Р.Кирманов учрашди ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича суҳбат олиб борилди ва икки томонлама “маҳаллабай” ишлаш бўйича иш режаси тасдиқланди. Келгуси ҳафтада уюшмаган ёшлар, ишсизлар ҳамда мактаб битурувчилари билан бир қатор учрашувлар ташкил этилиши келишиб олинди. "Табиий ва умум мутахассислик фанлар" кафедраси мудири Ш.Авезимбетов эса мазкур тумандаги Кенегес овул фуқаролар йиғинига бориб, раиснинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Н.Абдуракманова билан учрашди. Дастлаб танишув ишлари олиб борилди. Ўзаро суҳбат давомида эса ОФЙ даги уюшмаган ёшлар билан парранда боқиш бўйича маъруза ўтиш белгилаб олинди. Шунингдек, уларга таълим бериб ўқитиш ва сертификат бериш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, улар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилиши режалаштирилди. Н.Абдуракманова бу ерда уюшмаган ёшлар орасида 10 нафар қизларга тикувчилик хунари бўйича касбга йўналтирилаётганлиги ҳақида маълумот берди. Умумулаштириб айтганда, филиал профессор-ўқитувчилари “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича маҳаллаларга ташриф буюриб келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифаларни белгилаб олишди.
скачать dle 12.1