Мактабларда маҳорат дарсларини ўтиш давом этмоқда
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилари ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган мактабларга ташриф буюриб, маҳорат дарсларини ўтмоқда. Жумладан, Д.Базарбаева ҳамда Ж.Халмуратовалар Хўжайли туманидаги ХТБга тегишли 34-сон умумтаълим мактабига бориб ўқитувчи ҳамда ўқувчиларга “Замонавий ахборот-коммуникация технологиялар асосида дарс ўтишнинг янги методларини дарс жараёнида қўллаш” мавзуси бўйича маҳорат дарси ўтди. Дарс давомида ўқитишнинг замонавий услублари ва уни қўллаш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, ўқувчилар мавзуни яхши ўзлаштириши учун қандай методлардан фойдаланиш керак эканлиги бўйича маълумот берилди. Шундан сўнг Ж.Халмуратова 8-синф ўқувчиларга “Юрак-қон томир тизими” мавзуси бўйича дарс ўтди. Ташриф якунида мактаб раҳбарияти филиал ўқитувчиларига бу ердаги таълим самарасини ошириш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини шакллантириб боришда ўзларининг салмоқли ҳиссасини қўшаётганлиги учун самимий миннатдорчилик билдирди. Мактаб ўқувчилари эса бугунги маҳорат дарси мароқли тарзда ўтганлигини таъкидлашди. Таъкидлаш жоизки, шу каби ташрифлар бундан аввал ҳам амалга оширилди. Филиал жамоаси мактаблар билан ўзаро ҳамкорликни давом эттиради ҳамда мактаб ўқитувчилари билан ҳамкорликда дарслар ташкил этиб борилади.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1