Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йил 18 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида «Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир» мавзусида учрашув ташкиллаштирилди. Мазкур учрашувга Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий маслаҳатчиси Амирлан Сейдин, филиал Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Умумий ўқув зали сектори бошлиғи Б.Утениязова учрашувни кириш сўзи билан очиб берди ва сўз навбатини ташриф буюрган меҳмонларга берди. Учрашув бошида Амирлан Сейдин сўз олиб, маънавий комил инсон сифатида ҳурмат қозониш учун мунтазам равишда китоб мутолаа қилиб бориш зарур эканлигини таъкидлаб ўтди ҳамда янги нашрдан чиққан «Айнанайын» китоби ҳақида талаба-ёшларга батафсил маълумот берди. Шундан сўнг А.Сейткамалов сўзга чиқиб ёшларимиз қалбида миллий маънавиятимизга бўлган ҳурматни янада ошириш борасида амалга оширилаётган салмоқли ишлар ҳақида сўз юритиб, талаба-ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш орқали уларнинг маънавий дунёсини янада бойитиб бориш катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Файзли даврада бўлиб ўтган учрашув филиал талаба-ёшларига манзур бўлди. Тадбир якунида эса Ж.Халмуратова учрашув ҳақида ўзининг самимий фикрларини билдириб, иштирокчиларга мутолаа учун яхши китобларни тавсия қилиб ўтди. Аминмизки, мазкур учрашув давомида талаба-ёшлар ўзларига яхши руҳий ва маънавий озуқа олишди.
скачать dle 12.1