“Бир зиёли–бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида учрашувлар ташкил этилмоқда
Маълумки, жойларда “Бир зиёли–бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Жумладан, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилари Тахиатош туманидаги филиалга бириктирилган овул фуқаролар йиғинларига ташриф буюриб, учрашувларда иштирок этишмоқда. Бугунги навбатдаги ташриф Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Е.Сейтмуратовлар томонидан амалга оширилди. Улар Тахиатош тумани “Найманкөл” овул фуқаролар йиғинига бориб мазкур ОФЙ турғунлари билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида келгусида филиал профессор-ўқитувчилари томонидан шу мазмундаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб борилиши таъкидлаб ўтилди. А.Каниязов учрашув якунида иштирокчиларга китоб совға қилди. Навбатдаги манзил эса 5-сон умумтаълим мактаби бўлди. Бу ерда мактаб битурувчи ёшлари билан самимий мулоқат бўлиб ўтди. Жумладан, А.Каниязов филиал фаолияти ва ўқиш жараёни ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумот берган бўлса, Е.Сейтмуратов талаба-ёшларга яратилган имкониятлар ва филиалда мунтазам равишда ташкил этиб бориладиган маънавий тадбирлар ҳақида гапириб ўтди. Катта ҳаётга қадам қўйиш арафасида турган ёшларнинг келажакдаги режалари ҳамда қизиқишлари хусусида сўз юритилди. Шунингдек, улар ўзларини қизиқтирган атрофлича саволларга тўлақонли жавоблар олишди. Ҳар иккала учрашув ҳам мазмунли ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.
скачать dle 12.1