Талабалар асаларилардан сут олиш усулларини ўрганишди
“Асаларичилик илмий-тадқиқот асослари” фани ўқитувчиси А.Тилеумуратов Зооинженерия (асаларичилик) йўналишининг 1-босқич 213-гуруҳ талабаларини Нукус туманидаги “Сағынбай асалчи” фермер хўжалигига олиб борди. Филиал талабалари бундан олдин ҳам бу ерга ташриф буюриб фермер хўжалик фаолияти билан яқиндан танишган эди. Бу сафар улар парвариш қилинаётган асаларилардан сут олиш усулларини ўрганишди. Мутахассис ёрдамида она асаларидан сут олиш жараёнини батафсил кузатишди ва шу орқали амалий кўникмага эга бўлишди. Шунингдек, талабаларга асаларидан олинган сутни сақлаш бўйича муҳим маълумотлар ва тавсиялар бериб ўтилди. Асаларилардан олинадиган нафақат асали балким сути ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Яъни, ундан бир қанча ҳасталикларга даво бўладиган препаратлар ишлаб чиқарилади. 213-груҳ талабалари мазкур амалий дарс жараёнида фойдали маълумотларга эга бўлиш билан бирга жараённи кузатиш имконига эга бўлишди. А.Тилеумуратов томонидан мавзу бўйича талабаларда янада кенг тушунча ҳосил қилиш мақсадида Нукус туманига ташкиллаштирилган кичик саёҳат филиал талабаларининг тажрибаси ортишида алоҳида аҳамият касб этди. Улар ўзлари ҳам зарур кўникмаларга эга бўлишганидан мамнун эканлигини таъкидлашди. Келгусида бундай ташрифлар амалга оширилиб борилади.
скачать dle 12.1