Вольтижировка нима эканлигини биласизми?
Вольтижировка-бу чавондоз ва отни бир-бирига уйғунлашган ҳолда маълум тезликда ҳар хил гимнастика машқларини айланасини 1,5м манежда бажарилишига айтилади. Вольтижировка тарихи олдинги асрларга бориб тақалади. Вольтижировкани ўзига ҳос қонун–қоидалари мавжуд бўлиб, шу қонун қоидалар асосида мусобақалар ўтказилади. Вольтижировка билан шуғулланадиган отлар жуда енгил бошқарилган чавондозни ҳамма ҳохишини жуда яхши бажариши, айлана бўйлаб текис ритмик ҳаракат қилиши қобилиятига эга бўлиши керак. Бундай отларни танлаш учун жуда ювош,унча катта бўлмаган, лекин кўкраги ва сағриси кенг отларни ажратиб олинади. Ажратилган отларни ҳар куни ҳар хил машқларни бажаришини ўргатиб борилади ва натижада бир отнинг устида 1 тадан 3 тагача вольтижерч чавондозлари эркин ҳаракат қилиб ҳар хил машқлар бажаришади. Вольтижировка жуда кўплаб мамлакатларда кенг тарқалган.
1983-йилдан бошлаб вольтижировка мусобақалари фен қонун қоидаларига асосан олиб борилади. Вольтижировка мусобақаларида ҳаракатлар муносиблигини, уларни соатини Вольтижер чавондозини ҳар хил машқларини аниқ ва чиройли бажаришга эътибор берилади ва баҳоланади.
Амина Торешова
скачать dle 12.1