SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабалар “Panaev Farms” фермер хўжалигида » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида таҳсил олаётган талабаларнинг амалий билимларини янада мустаҳкамлаш учун “Panaev Farms” фермер хўжалигига саёҳатлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда расмий веб-сайтимиз ҳамда телеграм каналимиз орқали ёритиб бормоқдамиз. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак бундай ташрифларни амалга оширишда «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти А.Торешова ўз фаоллигини кўрсатмоқда. Навбатдаги саёҳат ҳам айнан мазкур ўқитувчимиз томонидан ташкил этилди. Ветеринария медицинаси йўналиши 1-босқич 205 ва 206-гуруҳ талабаларининг «Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини озиқлантириш» фани бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Қораўзак туманидаги “Panaev Farms” фермер хўжалигига олиб борилди. Талабалар бу ердаги озуқа базаси билан яқиндан танишди. Бугунги кунда фермер хўжаликда хориждан олиб келинган наслли қорамоллар боқилиётганлиги ҳамда уларнинг озиқланиш рационига алоҳида эътибор қаратилиши, боиси айнан шунга қараб уларнинг сут бериш маҳсулдорлиги ортиши ҳақида мутахассис томонидан талабаларга батафсил тушунча берилди. Маълумки, "𝗣𝗔𝗡𝗔𝗠𝗜𝗟𝗞" компанияси сифатли сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Мазкур фермер хўжалик эса табиий сут етказиб беради. Бу ерда қорамоллар кунига 3 маҳал озиқлантирилади. Асосан силос ва концентрат озиқлар берилади. 205-206-гуруҳ талабалари мавзу бўйича кўпгина маълумотларга эга бўлиш билан биргаликда, сигирларни соғиш жараёнини кузатишга ҳам мувваффақ бўлишди. Шунингдек, фермер хўжаликда парвариш қилинаётган қуён ва эчки зотлари билан танишди.