Талаба-қизлар орасида волейбол мусобақаси ўтказилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба қизлари орасида Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи Г.Ешмуратова ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси А.Шерипбаевлар томонидан «Соғлом хотин-қизлар жамият таянчи» шиори остида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Мазкур мусобақага талаба қизлардан таркиб топган жами 6 та жамоа иштирок этди. Талаба-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ҳамда уларнинг спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлашда шу каби мусобақалар муҳим аҳамият касб этади. Қизлар орасида кечган қизғин беллашув давомида барча жамоа ўз шижоатини кўрсатишга астойидил ҳаракат қилишди. Иштирокчиларни ўқитувчилар ҳамда гуруҳдош дўстлари қўллаб-қувватлаб турди. Қизиқарли тарзда бўлиб ўтган мусобақанинг якунига кўра, фаҳрли биринчи ўринни «Тўмарис» жамоаси қўлга киритди. «Диагностика қизлари» жамоаси эса иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди. Учинчи ўрин «Мотиватор» жамоасига насиб этди. Ғолиб жамоаларга филиал директори Адилбай Есимбетов томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Филиал талаба-қизлари орасида ташкил этилган мазкур мусобақа аъло даражада бўлиб ўтди. Буни иштирокчилар ҳам алоҳида таъкидлашди ва келгусида мана шундай спорт мусобақаларида бунданда фаол қатнашишга тайёр эканликларини билдиришди.
скачать dle 12.1