Уруш фахрийси ҳолидан хабар олинди
9 май—Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали фаол талаба-ёшлари директор Адилбай Есимбетов бошчилигида байрам арафасида 96 ёшни қаршилаган уруш фахрийси Қадирбай Нарманов хонадонига ташриф буюриб, ғалабанинг 76 йиллиги билан самимий муборакбод этиб эзгу тилакларини билдиришди ва совға-салом топширишди. Қадирбай бобо уруш хотираларини ҳикоя қилиб берар экан кўзига ёш олиб, талаба-ёшларга юртимиз тинчлиги қадрига етиш, осмонимиз мусоффолиги ва кўнглимиз хотиржамлиги учун Муҳтарам Президентимизга чексиз миннатдорлик билдириш керак эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг филиал талабалари уруш фахрийсининг кайфиятини кўтариш мақсадида уруш йилларидаги қўшиқларни ижро этиб беришди. Таббарук ёшдаги Қадирбай бобо Нарманов бундай эҳтиром ва эътибордан жуда мамнун бўлди. Ҳолидан хабар олиб, кўнглини тоғдек кўтаргани учун А.Есимбетов ва талабаларга миннатдорчилик изҳор этди ҳамда қўлларини дуога очиб юртимиз тинч осмонимиз мусоффо бўлишини ният қилди.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1