SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI“9 май—Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » “9 май—Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
“9 май—Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
Бугун Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида “9 май—Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирга Қорақалпоғистон халқ шоири Х.Дәўлетназаров, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Филиал директори А.Есимбетов тадбирнинг очилиш қисмида ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан барчани қизғин табриклаб ўтди ҳамда неъматлар ичида энг улуғи тинчлик эканлиги, урушнинг аламли хотиралари бизни бугунги осуда ҳаётимизга шукурона келтиришимизга асосий сабаб эканлиги ҳақида нутқ сўзлади. Тадбир давомида эса ташриф буюрган меҳмон Халила Даўлетназаров сўз олиб, юртимиздаги бугунги осойишта ҳаёт замирида жанг майдонида ватани учун жон фидо қилган ота-бобаларимизнинг машаққатли меҳнати ётгани, шунингдек, давлатимизда уруш фахрийларига кўрсатилаётган юксак эҳтиром борасида сўз юритди. Шунингдек, талабаларга уруш даври баён этилган шеърларни ўқиб берди. Шундан сўнг, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Г.Хожаметов Иккинчи жаҳон урушида бир ярим миллиондан зиёд ота-боболаримиз мардларча ғалаба учун курашиб, жанг қилишгани ва уларнинг хотираси биз учун дойим азиз эканлиги ҳақида маъруза қилди. Тадбирнинг якуний қисмида талаба-ёшлар томонидан уруш йилларини ва ғалабани мадҳ этувчи қўшиқлар ижро этилди. Жумладан, залда "Катюша" кўшиғининг жонли ижрада янграши иштирокчиларга ўзгача кўтаринки кайфият бағишлади. “9 май—Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган мазкур тадбир талаба-ёшларимиз қалбида бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга шукуроналик ҳиссини яна бир марта уйғотгани аниқ.