SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI“Panaev Farms” фермер хўжалигига саёҳат уюштирилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Ветеринария медицинаси 1-босқич 201-гуруҳ талабалари билан биргаликда Қораўзак туманидаги “Panaev Farms” фермер хўжалигига саёҳат уюштирилди. Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Уримбетов “Ҳайвонларни озиқлантириш технологияси” фани бўйича талабаларнинг амалий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида уларни ўзи ҳамрохлигида “Panaev Farms” фермер хўжалигига олиб борди. Филиал талабалари фермер хўжалик фаолияти билан яқиндан танишар экан, бу ерда парвариш қилинаётган зотдор қорамоллар ҳамда эчкиларнинг озиқланиш рациони, қандай шароитда боқилаётганлиги бўйича маълумотларга эга бўлишди. Хўжаликдаги озуқа базаси билан яқиндан танишди. Мана шундай амалий ташрифлар бўлажак соҳа мутахассисларининг тажриба ҳамда кўникмалари мустаҳкамланиб боришида муҳим аҳамият касб этади. Саёҳат чоғида А.Уримбетов талабаларга қўшимча маълумотларни бериб борди. Улар қизиқувчанлик билан иш жараёнини кузатишар экан, ўзлари учун зарур бўлган кўникмаларни ҳосил қилишга интилдилар. Бу ерда парвариш қилинаётган наслли қорамоллар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди. Шуни маълум қиламизки, филиал талабаларини “Panaev Farms” фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан таништириб бориш ҳамда уларга иш жараёнини батафсил кузатиш имконини яратиш албатта давом этади.