SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабаларнинг амалий билимлари мустаҳкамланмоқда » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Талабаларнинг амалий билимлари мустаҳкамланмоқда
Талабаларнинг амалий билимлари мустаҳкамланмоқда
Зооинженерия:Йилқичилик ва туячилик йўналиши 2-босқичталабаларига «Зоогигиена» фани ўқитувчиси Амина Торешова томонидан “Асаларилар гигиенаси” мавзуси бўйича қизиқарли тарзда амалий дарс ташкил этилди. Талабалар парвариш қилиши ҳамда шу орқали амалий кўникмаларга эга бўлиши учун филиалга келтирилган асалари оиласи сақланаётган қути ёрдамида ўтилган мазкур амалий дарс жараёни мароқли кечди. А.Торешова дарс давомида асаларилар оиласида яшайдиган индивидлар ҳақида тушунча берди. Яъни, ишчи асаларилар ҳамда она ва эркак асалариларнинг бажарадиган вазифалари, ишчи асалариларнинг ўз вазифасига қараб бўлиниши каби маълумотларни келтириб ўтди. Шунингдек, полиморфизм тушунчасига ҳам изоҳ берди. Асаларилар оиласида бир неча индивидларнинг яшаши полиморфизм деб аталади. Дарс жараёнида Зооинженерия (асаларичилик) йўналиши 1-босқич 213-гуруҳ талабаси А.Ибадуллаев ўқитувчиси ва дўстларига ўйида парваришлаётган асаларилар оиласи ҳақида гапириб берди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Маълумки, мазкур ҳашаротнинг фойдаси катта. Асалариларнинг сути, асали шифобахш ҳисобланади. Шу боис, уларнинг парваришига алоҳида эътибор қаратиш, энг асосийси меҳир бериш зарур. А.Торешова талаба-ёшларга қўшимча тарзда шу сингари қизиқарли маълумотларни ҳам бериб ўтди. Улар амалий дарс жараёнида етарлича билимга эга бўлишди ва яхши кўникмалар ҳосил қилди.