Кўпкари ўйини ҳақида нима биласиз?
Кўпкари ўйини ҳақида нима биласиз?
Кўпкари – Қозоғистон ва Ўрта Осиё республикалари халқларининг миллий ўйини. Кўпкари ўйинининг келиб чиқиши жуда эски тарихга эга бўлиб, «кўк бўри» деган маънони билдиради. Илгари халқлар яхши отлар билан бўрини қувганлар, кейинчалик бўрининг ўрнига кўпкари предмети сифатида суйилган эчки танаси ишлатилган.
Мусобақада иккита команда учрашиб, ҳар бир команда 5 тадан чавандоз ва биттадан запас ўйинчи бўлади. Мусобақа узунлиги 400-500 метр, кенглиги 30 метр келадиган майдончада ўтказилади. Майдонча масофасининг диаметри 3 метр келадиган айлана ясалиб, ўйин бошланишидан олдин шу айлана ичига эчки танаси ташланади. Судянинг сигнали билан ўйин бошланади. Ҳар бир команда чавандозлари эчки танасини айлана ичидан кўтариб отга ўнгариб байроқ тикилган ўз дарвозаларига олиб бориб ташласа, ўша команда ғолиб ҳисобланади. Ўйин учун 15 минут вақт белгиланади, агар бу вақт ичида ғолиб аниқланмаса, яна қўшимча равишда 15 минут белгиланади. Агар чавандоз белгиланган майдончани ёнбошига чиқиб кетса, ёнбошидаги судя аут эълон қилади ва ўша ердан қайта бошланади. Агар чавандоз интизомсизлик қилса 5 минутга ўйиндан чиқариб юборилади, унинг ўрнига бошқа чавандоз чиқиши мумкин эмас. Агар «улокчи» от улоқни маррага олиб боришида ёнбош чегарадан чиқиб яна чегара ичига кирса, келтирилган улоқ ҳисобга олинмайди, шунингдек, келтирилган улоқ ҳам ҳисобланмайди. Колхоз. Совхоз территорияларида уюштирилган «кўпкари» мусобақа шартлари командаларнинг ўзаро келишгани ҳолда бироз ўзгариши мумкин.
Торешова А.У. қ.х.ф бўйича PhD
скачать dle 12.1