Филиалда сунъий ҳовуз барпо этилди
Маълумки, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Зооинженерия:Балиқчилик йўналиши бўйича талаба-ёшлар таҳсил олмоқда. Уларга таълим беришда фақат назарий билимлар билан чекланмасдан амалий кўникмаларини мустаҳкамлаб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, зарур шароитлар яратилмоқда. Жумладан, «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖда мунтазам равишда амалий дарслар ташкиллаштирилмоқда. Мазкур йўналишда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг амалий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида филиал худида кенглиги 4 метр чуқурлиги 1,5 метр бўлган сунъий ҳовуз қазилиб, унга 140 дона ўрташа 10 грамм вазндаги Африка лаққаси ташланди. Уларни парвариш қилишга мазкур йўналишнинг турли босқичида таҳсил олаётган Ш.Нызаматдинов, П.Тилеклесов ҳамда А.Абипназаровлар масъул этиб тайинланди. Албатта, қолган талабалар ҳам биргаликда парваришлаб боради. Африка лаққаси ўзининг тез ўсувчи балиқ турига кириши билан ажралиб туради. Озуқа рационига тўхталиб ўтадиган бўлсак, мазкур балиқларга кунига 3 маҳал оқсилга бой ем берилиши зарур бўлади. Бу эса уларнинг вазн йиғишида муҳим аҳамият касб этади. Эндиликда, талабалар ҳовуздаги балиқларни кўпайтириш ва боқиш усулларини ўқитувчиси А.Жолдасбаев кўрсатмаси бўйича амалда кўриб, ўзлари бажарадилар. Албатта, филиал талабалари учун бундай шароитнинг яратилиши замирида уларнинг мутахассисликлари бўйича амалий билимларини ва кўникмаларини чуқур ривожлантириб бориш сингари мақсад мужассам. Уларнинг қувончини кўриб биз ҳам севиндик. Маълумот учун, ҳовузда боқилиш учун 140 дона Африка лаққаси «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖдан келтирилди.
скачать dle 12.1