Бир неча мавзуларни ўзида жамлаган учрашув
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш”, “Биз чекишга қаршимиз” ҳамда “ОИТС–аср вабоси” сингари қатор мавзуларни ўзида жамлаган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази шифокори Г.Қалимбетова, Республика наркология диспансери шифокори М.Ешмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи этнография бўлими бошлиғи А.Пирназарова ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Ўқув ва тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров тадбирни очиб берди. Шундан сўнг ташриф буюрган меҳмонлардан Г.Қалимбетова сўзга чиқиб, “ОИТС–аср вабоси” мавзуси бўйича маъруза қилди. М.Ешмуратов эса талаба-ёшларга бугуннинг долзарб муаммоси бўлган гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган самарали ишлар, мазкур иллат боши берк кўчага етаклаши ҳамда жиноятчиликка йўл очиб бериши борасида айтиб ўтди. Шунингдек, А.Пирназарова учрашув мавзулари бўйича ўзининг мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, ёшлар энг аввола яхши таълим олишга интилиши ва муввафақиятларга эришиб ўз келажагини таъминлаши, нашабандлик, чекиш сингари ёмон иллатлардан йироқ бўлиш орқали жисмонан ҳам руҳан соғлом бўлиш керак эканлиги ҳақида ҳаётий мисоллар тариқасида гапириб ўтди. Учрашув савол-жавоб шаклида давом этиб, филиал талабалари тегишли мавзулар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга қониқарли жавоблар олишди.
скачать dle 12.1