SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIНавбатдаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кенгаш аъзолари ҳамда ходимлар иштирок этишди. Кенгаш бошлиғи Адилбай Есимбетов йиғилишни очиб берди. Шундан сўнг маърузачилар сўзга чиқди. Жумладан, талаба-ёшларнинг ишлаб чиқариш амалиёти натижалари ҳақида ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров баёнат қилди. Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов факультетда таълим ва тарбия, илмий-тадқиқот ишларининг ташкиллаштирилиши бўйича маъруза қилди. “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси бўйича «Филиал жамоатчилик кенгаши» фаолиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва филиалда талаба-ёшлар орасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаси бўйича Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Г.Хожаметов батафсил баён қилди. Шунингдек, иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими бошлиғи А.Тлеумуратов ҳамда филиал матбуот котиби З.Хожамуратова филиалда матбуот котибига яратилган шарт-шароитлар ва унинг фаолияти мавзусида маъруза қилди. Кенгаш йиғилиши давомида барча маърузалар тингланди ва кенг муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида эса тегишли қарорлар қабул қилинди.