“Panaev Farms” фермер хўжалигига навбатдаги ташриф
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари Қораўзак туманидаги “Panaev Farms” фермер хўжалигига навбатдаги ташрифни амалга оширди. Филиалнинг «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти А.Торешова бу сафар Зооинженерия:Балиқчилик йўналишининг 2-босқич талабалари билан биргаликда «Зоотехнияда инновацион технологиялар» фани бўйича амалий кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида мазкур фермер хўжалигига саёҳат ташкил қилишди. Талабалар дастлаб “Panaev Farms” фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда қизғин иш жараёни кетаётганлигини қизиқиш билан кузатишди. Шунингдек, хориждан олиб келинган ва айни пайтда хўжаликда парвариш қилинаётган зотдор қора молларни кўздан кечирди. Уларни озиқлантириш рационлари бўйича маълумотларга эга бўлишди. Филиал талабалари соғиш залида мутахассис бошчилигида бу ерда парвариш қилинаётган эчкиларни соғиш ускунаси билан соғиш жараёнини ўрганишди. Таъкидлаш жоизки, мазкур жараён талабаларга завқ бағишлади ва улар соғиш ускунаси билан ишлаш бўйича кўникмага эга бўлишди. Шунингдек, улар ўзларини қизиқтирган саволларга бу ердаги мутахассислардан тўлақонли жавоблар олиб, керакли маълмуотларни ён дафтарларига муҳирладилар. Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, бўлажак мутахассисларнинг назарий билимларини амалиёт билан янада мустаҳкамлаб боришда мана шундай фаол фермер хўжалик фаолиятини яқиндан ўрганиш ва иш жараёни билан танишиш муҳим аҳамият касб этади. Талабалар мазкур қизиқарли саёҳатни ташкиллаштиргани учун ўқитувчиси А.Торешовага ўз ташаккурларини билдиришди. Ўйлаймизки, бу галги ташриф давомида ҳам филиал талабалари зарур кўникмаларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1