Талабалар “Сағынбай асалчи” фермер хўжалиги фаолиятини ўрганишди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Зооинженерия (асаларичилик) йўналишининг 1-босқич 213-гуруҳ талабалари фан ўқитувчиси А.Тилеумуратов бошчилигида Нукус туманидаги “Сағынбай асалчи” фермер хўжалигига ташриф буюрди. “Асаларичилик илмий-тадқиқот асослари” фанидан амалий дарс ўтиш мақсадида амалга оширилган мазкур ташриф давомида талаба-ёшлар “Сағынбай асалчи” фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Уларни фермер хўжалик раҳбари Ш.Қалбаев қарши олиб, бугунги кундаги иш фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг таъкидлашича ҳозирги кунда хўжаликда 80 асалари қутисида асалари оиласи парвариш қилинмоқда. Йилига ўрташа 2 тонна асал етиштиради ва бозорга етказиб берилар экан. Шунингдек, бу ерда она асаларилар етиштирилар экан. Талабалар хўжаликдаги иш жараёни билан яқиндан танишди. Бу ерда парвариш қилинаётган асалариларни кўздан кечирди. Маълумки, сўнгги йилларда асаларичилик тармоғини ривожлантиришнинг самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Филиалда шу йўналишда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаб боришда мана шундай асаларичилик хўжаликларига ташрифни амалга ошириш ўта муҳим саналади. Талаба-ёшлар “Сағынбай асалчи” фермер хўжалиги фаолиятини ўрганиш давомида керакли маълумотларга ва зарур кўникмаларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1