SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI“Келажагим ўз қўлимда” мавзусида психологик тренинг ўтказилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
“Келажагим ўз қўлимда” мавзусида психологик тренинг ўтказилди
Филиал психологи М.Алламуратова талаба-ёшларга “Келажагим ўз қўлимда” мавзусида психологик тренинг ўтди. Унга жами 26 талаба иштирок этишди. Кириш қисмида М.Алламуратова мавзу бўйича умумий тушунчаларни бериб ўтди. Мазкур психологик тренинг давомида талаба-ёшларнинг ўзига бўлган ишончини янада орттириш, таълимни яхши ўзлаштириш орқали жамиятда ўз ўрнини топиши ҳамда келажагини мустақил равишда ўзлари барпо этиши борасида сўз юритилди. Суҳбат тарзида олиб борилган тренингда талаба-ёшлар ўз-аро муносабатларни шакллантириш, ўз ҳислатларини намаён этиш ва ўз фаоллигини оширган ҳолда қобилиятларини юзага чиқариш йўллари ҳақида тушунчага эга бўлишди. Шунингдек, мавзудан келиб чиқиб психологик машқлар ўтказилди. Ҳар бир инсон ўз келажагини ўзи яратади. Бунинг учун тинимсиз ҳаракат ва ўзига бўлган юксак ишонч зарур бўлади. Бугунги “Келажагим ўз қўлимда” мавзусида ташкиллаштирилган психологик тренинг давомида талаба-ёшлар кенг тушунчаларга ва кўникмаларга эга бўлишди. Таъкидлаш жоизки, филиал психологи томонидан турли мавзуларда семинар-тренинглар ўтказилиб келинмоқда. Навбатдаги тренинг ҳам қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.