“Халқаро ветеринария куни” байрами муносабати билан тақдирлаш маросими бўлди
Барчамизга маълум, бугун “Халқаро ветеринария куни” байрами. Шу байрам муносабати билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Қыяс Пирназаров ташриф буюрди. Тадбирни филиал директори А.Есимбетов очиб бериб, бугунги байрам билан барчани қизғин табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. Шундан сўнг Қ.Пирназаров сўз олиб, филиал жамоасини “Халқаро ветеринария куни” билан самимий муборакбод этиб, бугунги кунда ветеринария ва чорвачилик соҳасида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар, янгиланишлар ҳамда бу йўналишда Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида нутқ сўзлади. Тадбирнинг асосий қисмида эса тақдирлаш маросими бўлди. Яъни, “Халқаро ветеринария куни” байрами муносабати билан филиалда ёшларга таълим беришда ҳамда соҳадаги фидойи меҳнатлари учун филиал директори А.Есимбетов ҳамда бир қатор профессор-ўқитувчилар Қ.Пирназаров томонидан "Фахрий ёрлиқ”лар билан муносиб тақдирланди. У ўз сўзида: “Мазкур олийгоҳда ёш бўлажак ветеринарлар таҳсил олмоқда ва уларга малакали ўқитувчилар дарс бермоқда. Бизнинг сизлардан умидимиз катта. Келажакда талаба-ёшлар етук мутахассис бўлишига ишонамиз. Қолаверса, Адилбай Тлепович айнан шунинг учун жон куйдириб ҳаракат қилмоқда. Ҳаракатлар албатта ўз натижасини беради”,-дея таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида филиал директори А.Есимбетов ҳам филиал ўқитувчилари ҳамда фаол талабаларни "Фахрий ёрлиқ” билан тақдирлади. Байрам мана шундай тарзда кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Ўз ўрнида филиал директори Қ.Пирназаровга эътироф ва эътибор учун миннатдорчилик билдирди.
Филил матбуот хизмати
скачать dle 12.1