Филиал талабалари “Мотамсаро она” ҳайкалига борди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси А.Сейткамалов бошчилигида пойтахтимиздаги “Мотамсаро она” ҳайкалига бориб, урушда жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёдга олдилар. Таъкидлаш жоизки, мазкур ташриф Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг бандлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди. А.Сейткамалов талаба-ёшларга урушнинг мудҳиш оқибатлари ва жангда жасорат кўрсатган фидойи юртдошларимиз ҳақида гапириб берди. Холис маълумотларни келтириб ўтди. Талабалар диққат билан тинглашди. Талаба-ёшлар қалбига урушга қатнашган мард ва жасур ота-бобаларимизнинг ёрқин хотирасини муҳирлаш, урушнинг мудҳиш оқибатларини баён этиш ва шу орқали бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз қадрига етиш керак эканлигини онгига сингдиришда шу сингари ташрифлар муҳим аҳамият касб этади. Филиал талабалари ватан ҳимояси шарафли бурч эканлигини яна бир бора теран англаган бўлса ажаб эмас. Одатда, инсон хотира дафтарини варақлаганда ҳаёжон ва қувонч ҳиссини туяди. Лекин, урушнинг аламли ва аччиқ хотирасини ёдга олгимиз келмайди. Шундай бўлсада бугунги осуда ҳаётимиз учун жангларда жасорат кўрсатиб ўз жонини фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириш бизнинг муқаддас бурчимиздир. Зеро, “Мотамсаро она” ҳайкали ёнида филиал талабаларининг қалбида мана шундай ҳаёллар кечгани аниқ.
скачать dle 12.1