“Халқаро ветеринария куни” байрами муносабати билан директор табриги
Ассалому алайкум, ҳурматли филиал жамоаси, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар! Сизларни “Халқаро ветеринария куни” байрами билан кўтаринки кайфиятда самимий муборакбод этаман!
Ҳар бир касбнинг ўзига яраша машақати ва шунга яраша мукофоти бўлади. Шу ўринда Ветеринария соҳаси жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этади десак муболаға бўлмайди. Айниқса сўнгги йилларда мамлакатимизда Ветеринария ва чорвачилик соҳасига қаратилаётган катта эътибор ҳамда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар мазкур соҳанинг ривожига катта йўл очиб бермоқда. Шунингдек, қабул қилинаётган қарорлар ҳамда унинг ижроси соҳа ривожини янада жадаллаштирмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 3-мартдаги «Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қабул қилинган қарорлари ушбу соҳа фаолиятида долзарб аҳамият касб этаётганлиги барчамизга маълум. Бугун мамлакатимизда соҳанинг етук мутахассисларига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Шу ўринда бизнинг филиалда таҳсил олаётган бўлажак ёш мутахассисларнинг сифатли таълим олиши учун бор куч ва имкониятимизни сафарбар этаётганлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтгим келади. Ўз фаолиятимизни 2018 йилдан бошлаган бўлсак, мана шу қисқа вақт ичида яхши натижаларга ва ютуқларга эришдик. Ҳозирги кунда филиалимизда 5 та таълим йўналишида жами 538 нафар талаба таҳсил олмоқда. Ўтган йилга таққослаганда талабалар сони сезиларли даражада ортганлигини айтишимиз мумкин. Уларга 38 та тажрибали ўқитувчилар таълим бермоқда. Бизнинг энг олий мақсад келажак учун замонавий, чуқур билим ҳамда тажрибага эга бўлган етук кадрларни тайёрлаб беришдан иборат. Шу боис уларга сифатли таълим беришга малакали ўқитувчиларни жалб этганмиз. Шунингдек, барча шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Мазкур соҳада амалиёт муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, фермер хўжаликлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига мунтазам равишда ташрифларни амалга ошириб борамиз. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахромжон Норқобилов филиал фаолиятини мунтазам кузатиб, бўлажак мутахассисларнинг таълим олиш жараёни билан қизиқиб келмоқда. Шунингдек, бу ерга бир неча марта ташриф буюриб, шахсан ўзлари филиалда таҳсил олаётган талаба ёшлар билан суҳбат ўтказди. Кўрсатилаётган бундай катта эътибор бизни жуда мамнун қилиши билан биргаликда зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Албатта, мана шундай ўз-аро ҳамкорликда иш олиб борилиши яхши натижаларни беради деб ўйлаймиз. Муҳими бўлажак ветеринарлар ҳозирги кунда назарий ва амалий билимларни уйғунлаштирган ҳолда таҳсил олмоқда деб бемалол айта оламиз. Шу ўринда биз профессор-ўқитувчилар жамоаси билан биргаликда шарафли вазифамизни аъло даражада уддалашга тинимсиз ҳаракат қилишимизни таъкидлаб ўтмоқчиман. Ҳар бир талабанинг дилида Республикамизда ветеринария ва чорвачилик соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшиш истаги бор эканлигига ишонаман. Жаҳонда апрел ойининг охирги шанба куни “Халқаро ветеринария куни” байрами сифатида нишонланади. Фурсатдан фойдаланиб, Республикамизда мазкур соҳада фаолият юритиб келаётган барча фидойи ходимларни, филиалимизнинг малакали профессор-ўқитувчиларини ҳамда бўлажак соҳа мутахассисларини бугунги ажойиб байрам билан чин кўнглимдан самимий қутлайман! Оилангизга хотиржамлик ва қут-барака, машақатли ишларингизда эса муваффакиятлар тилайман. Биз юксак ишонч билдирган азиз, талаба-ёшлар! Сизлардан умидимиз катта. Ҳозирдан ўқитувчилар берган таълимни чуқур ўзлаштириб, келажакда ветеринария соҳасига ўзингизнинг салмоқли ҳиссангизни қўшишга астойидил ҳаракат қилинг! Ҳар бирингизга катта мамнуният билан ўз тилакларимни йўллаб қоламан! Яна бир бора байрам муборак!
Ҳурмат билан,
Адилбай Есимбетов, Самарқанд ветеринария медицинаси
институти Нукус филиали директори,
Биология фанлари доктори, доцент
скачать dle 12.1