Навбатдаги онлайн маъруза филиал ўқитувчиси томонидан ташкил этилди
Маълумки, Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ҳамкорлик алоқалари асосида тажриба алмашиш ҳамда талабаларга мутахассисликлари бўйича онлайн маърузалар ташкиллаштириш кўзда тутилган. Бугунги кунга қадар Пермь Давлат аграр-технология университети ўқитувчилари филиал талабаларига турли мавзуларда онлайн маърузалар ўтиб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, филиал ўқитувчилари ҳам у ерда таҳсил олаётган талабаларга онлайн маъруза ўтишни бошлади. Жумладан, «Табиий ва умуммутахассислик фанлар» кафедраси ассистенти, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Базарбаева Дина Иркиновна томонидан Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети талабаларига “Вирусларнинг кўпайиши” мавзуси бўйича онлайн маъруза ташкил этилди. Дастлаб, университетнинг Халқаро алоқалар маркази директори Оксана Фотина ва Д.Базарбаева ўртасида ўзаро йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқаларининг самарадорлигини янада ошириш, онлайн дарс жараёнларида талабаларнинг мутахассисликлари бўйича билимларини мустаҳкамлаб бориш сингари масалалар бўйича қисқа суҳбат бўлиб ўтди. Шундан сўнг Д.Базарбаева университет талабаларига мавзу бўйича батафсил тушунчалар берди. Жумладан, вируснинг кўпайиши бир неча босқичда содир бўлиши, вирус ва ҳужайра ўртасидаги ўзаро таъсир турлари ҳақида кенг тушунтирилди. Шунингдек, онлайн маъруза давомида қўшимча тарзда қизиқарли маълумотлар билан бойитиб боришга ҳаракат қилди. Талабалар томонидан тақдим этилган саволларга тўлиқ жавоблар берилди. Онлайн дарс қизиқарли тарзда олиб борилди. Аввал маълум қилганимиздек, талабаларга онлайн маърузаларни ташкил этиш давом эттирилади.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1