SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI«Акцияда фаоллик кўрсатганлиги учун» номинацияси бўйича диплом билан тақдирландик! » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » «Акцияда фаоллик кўрсатганлиги учун» номинацияси бўйича диплом билан тақдирландик!
«Акцияда фаоллик кўрсатганлиги учун» номинацияси бўйича диплом билан тақдирландик!
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг жами 120 нафар талаба-ёшлари шаҳримизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида ўтказилган «Тоза шаҳар» акциясида фаол иштирок этишганлиги ҳақида расмий веб-сайтимиз ҳамда телеграм каналимиз орқали маълум қилган эдик. Кўтаринки кайфият билан ташкил этилган мазкур лойиҳа юртимиз ёшларини бирлаштирди десак муболаға бўлмайди. Акция якунида эса Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи олдида барча лойиҳа иштирокчилари учун тадбир ва гала-концерт бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов «Тоза шаҳар» акциясида фаол иштирок этганларни самимий қутлаб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Жумладан, филиалимиз «Акцияда фаоллик кўрсатганлиги учун» номинациясига лойиқ деб топилди ва Жўқорғи Кенгес Раиси Мурат Камалов томонидан филиал директори Адилбай Есимбетовга диплом топширилди. Тадбир концерт дастури билан давом этди. Барча ёшлар қувноқ кайфият билан рақсга тушиб, эстрадамиз юлдузлари томонидан ижро этилган қўшиқларни жўр бўлиб куйлашди. Филиал талабалари ҳам кўтаринки кайфият билан концертни томоша қилишди. Таъкидлаш жоизки, филиал директори А.Есимбетов «Тоза шаҳар» акциясида фаоллик кўрсатган талабаларни табриклаб, уларга катта мамнуният билан ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, “Бизга мазкур дипломнинг топширилиши ҳамда филиалимизнинг эътироф этилиши сизларнинг меҳнатингиз ва ташаббускорлигингиз самараси деб ҳисоблайман. Шаҳримиз тозалиги учун енг шимариб, астойидил ҳаракат қилдингиз. Мен бундан ўта мамнунман. Ҳар дойим мана шундай фаол бўлинглар!” –дея таъкидлаб ўтди. Бу эса талаба-ёшларни янада руҳлантирди. Ўз ўрнида филиал жамоаси номидан «Тоза шаҳар» лойиҳаси ташкилотчиларига ташаккур билдириб қоламиз!