SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI“Коррупция–тараққиёт кушандаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » “Коррупция–тараққиёт кушандаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди
“Коррупция–тараққиёт кушандаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йил 16 апрель куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида “Коррупция–тараққиёт кушандаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унга Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими мутахассиси, Ўзбекистон Республикасига меҳнати синган маданият ҳодими, шоир Ш.Аяпов, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Филиал директори Адилбай Есимбетов учрашувни очиб берди ва олиб борди. У ўз нутқида бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётан самарали ишлар ҳақида, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг ташриф буюрган меҳмон Ш.Аяпов, коррупция миллатимиз келажагига хавф туғдирмаслиги учун олий таълим соҳасида коррупция аталмиш қора иллатнинг илдизига болта уриш ҳамда талаба-ёшларнинг адолатли тарзда таълим олиши учун кенг имкониятларни яратиш борасида сўз юритди. Учрашув давомида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Г.Хожаметов мавзу юзасидан мазмунли маъруза қилди. Учрашув якунида эса талаба-ёшларнинг ҳам фикр ва мулоҳазалари тингланди.