Филиал талабалари шаҳримизда тарғибот ишларини олиб бормоқда
Барчамизга маълум, жорий йил 17 апрель куни яъни, эртага “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларин амалга ошириш мақсадида «Тоза шаҳар» ёшлар ташаббуси лойиҳаси амалга оширилади. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг бир гуруҳ фаол талаба-ёшлари мазкур лойиҳани аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Нукус шаҳри «Сарбиназ» МФЙ худида ва жойларда тарғибот ишларини олиб бормоқда. Шу орқали филиал талабалари шаҳар турғунларини «Тоза шаҳар» ёшлар ташаббуси лойиҳасида фаол иштирок этишга чақирмоқда. Таъкидлаш жоизки, талаба-ёшларимиз ўзлари эртага албатта лойиҳага иштирок этади ҳамда шаҳримизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшишга астойидил ҳаракат қилишади. Биз эса сизга мазкур жараённи батафсил ёритиб берамиз. Шижоатли талабаларга эса балли деймиз. Эртага ўз фаоллигингизни кўрсатишингизга ишонамиз!
скачать dle 12.1