Мактаб битирувчи ёшлари билан учрашув
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари Шўманой туманидаги 15-сон умумтаълим мактаб битирувчилари билан ташкил этилган учрашувда иштирок этишди. Шунингдек, туман мактабларидаги битирувчи синф ўқувчиларига республикамизда фаолият олиб бораётган олий таълим муассасалари ҳақида батафсил маълумот бериш, у ердаги таълим жараёни билан яқиндан таништириш, шунингдек, ОТМларда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг эришаётган ютуқлари ҳамда уларга яратилган шароитлар билан таништириш мақсадида Шўманой тумани ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган мазкур учрашувга Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали вакиллари иштирок этишди. Учрашув давомида филиалимизнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров сўз олиб, филиалнинг бугунги кундаги фаолияти, профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти ҳамда талабалар учун яратилган барча шарт-шароитлар ҳақида батафсил гапириб ўтди. Шу билан бирга ўқувчи-ёшларнинг мақсадлари билан қизиқди. Филиал ўқитувчиси Б.Кунисов эса филиалдаги намунали талабалар билан таништириб ўтди. Маълумки, мактаб битирувчиларини касбга йўналтириш ҳамда уларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини ошириш бугуннинг муҳим вазифаси сифатида илгари сурилмоқда. Шу боис ОТМ ва мактаблар ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Мазкур учрашув эса ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб самарали давом эттирилиши учун замин бўлади десак муболаға бўлмайди. Бир сўз билан айтганда мактаб битирувчи ёшлари билан учрашув мазмунли ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.
скачать dle 12.1