SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIТалабалар «Қоңыратбай Меҳри» фермер хўжалиги фаолияти билан танишди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Талабалар «Қоңыратбай Меҳри» фермер хўжалиги фаолияти билан танишди
Талабалар «Қоңыратбай Меҳри» фермер хўжалиги фаолияти билан танишди
Филиалнинг Зооинженерия:Балиқчилик йўналиши 2-босқичида таҳсил олаётган талабалари Нукус тумани «Кердер» овул фуқаролар йиғини худидидаги Чорвачиликка ихтисослашган «Қоңыратбай Меҳри» фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. «Зоотехнияда инновацион технологиялар» фани ўқитувчиси А.Торешова бошчилигида мазкур фермер хўжалигига ташриф амалга оширилди. Уларни фермер хўжалиги раҳбари Есенбай Айтмуратов илиқлик билан кутиб олди. Дастлаб талабаларга фермер хўжалиги ташкил этилганидан бошлаб то бугунги кунга қадар амалга оширилган самарали ишлар ҳамда ҳозирги фаолияти ҳақида батафсил маълмуот берилди. Шундан сўнг улар Украина ва Германиядан олиб келинган монбельярд ва симментал зотига мансуб наслли қорамолларнинг экстерьер кўрсаткичлари билан танишди. Е.Айтмуратовнинг таъкидлашича ҳозирги кунда фермер хўжаликда 500 бошга яқин наслдор қорамоллар парвариш қилинмоқда. Мазкур фермер хўжаликнинг экин майдони 500 гектарни ташкил этади. Таъкидлаш жоизки, А.Торешова шу сингари ташрифларни амалга ошириб боришда фаоллик кўрсатиб келмоқда. Филиал талабалари аҳолини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш учун фаолият кўрсатаётган «Қоңыратбай Меҳри» фермер хўжалигига ташрифи давомида зарур кўникмаларга ва қизиқарли маълумотларга эга бўлди.Филиал матбуот хизмати