“Сиз оила қуришга тайёрмисиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалар турар жойида истиқомат қиладиган талаба-қизлар билан “Сиз оила қуришга тайёрмисиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унга филиал психологи М.Алламуратова ҳамда талаба-қизлар иштирок этишди. Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи Г.Ешмуратова давра суҳбатини очиб берди ва олиб борди. У ўз сўзида жамиятимизда оиланинг тутган ўрни беқиёс эканлиги, ҳар бир ёш оила қуриш масъулиятини теран ҳис қилиш зарурлиги ҳамда оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёллар муҳим рол ўйнашини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг М.Алламуратова ҳар бир қиз оила қуришга авваламбор психологик жиҳатдан тайёр бўлиши ва ўзларини оилавий ҳаётга тайёрлаб бориши ҳамда ҳис-туйғуларини бошқара олиши керак эканлиги борасида сўз юритди. Талаба қизлар билан суҳбат эркин тарзда олиб борилди. Ўз ўрнида улар ҳам фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Суҳбат давомида Г.Ешмуратова мавзуга оид ҳаётий мисолларни келтириб ўтди. Албатта, ҳар бир қиз бўлғуси оила бекаси ҳамда бўлажак она ҳисобланади. Шу боис, уларни оилавий ҳаётга ҳар томонлама тайёрлаб бориш ўта аҳамиятлидир. Бу борада филиалда таҳсил олаётган дилбар қизларимизга мунтазам равишда керакли маслаҳатлар ва тавсиялар бериб борилади. Мазкур давра суҳбати давомида ҳам талаба қизлар фойдали маслаҳатларга ва зарур маълумотларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1