Талабалар “Rabbit house 2020” ишлаб чиқариш кооперативи фаолияти билан танишди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари Нукус туманига ташриф буюриб, “Rabbit house 2020” ишлаб чиқариш кооперативи фаолияти билан яқиндан танишди. “Қуёнчилик” фани ўқитувчиси А.Торешова Зооинженерия: Йилқичилик ва туячилик йўналишининг 2-босқич талабалари билан биргаликда шу ерда амалий дарс ўтди. Уларни ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Азизбек Каримов кутиб олди. Бу ерда ҳозирги кунда 100 дан ортиқ қуён бўлиб, улар кам таъминланган оилаларга бириктирилган экан. Мазкур қуёнчилик кооперативини ташкил этишдан асосий мақсад ҳам «Темир дафтар»га киритилган оила аъзоларини иш билан таъминлашдан иборат. Филиал талабалари дастлаб қуёнчилик йўналишида ўз фаолиятини олиб бораётган “Rabbit house 2020” ишлаб чиқариш кооперативни кўздан кечириб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди ва А.Каримов томонидан зарур маълумотлар берилди. Жумладан, қуён парвариши, уларнинг кунига неча марта озиқланиши батафсил айтиб ўтилди. Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди. Шу тарзда навбатдаги амалий дарс жараёни қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Муҳими талабаларнинг кўникма ҳамда тажрибалари мустаҳкамланди. Ўз ўрнида А.Торешова ҳам қўшимча маълумотларни бериб ўтди.
скачать dle 12.1