Талабалар қуённи ички тузилишини ўрганишди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Зооинженерия: Йилқичилик ва туячилик йўналишининг 2-босқич талабалари филиал лабораториясида тирик қуённи ёриб кўришди.
«Қуёнчилик ва момиқ теричилик» фани ўқитувчиси Амина Торешова амалий дарс жараёнида талабаларда мавзу бўйича яхши кўникмаларни ҳосил қилиш мақсадида лабораторияда қуённи ёриб кўрсатди ҳамда талабалар билан биргаликда унинг ташқи ва ички тузилишини ўрганишди. Жумладан, қуённи ички аъзоларини ўрганиш баробарида қуён гўшти ва қонидан намуна олиб микроскоп орқали кўриб, текширишди. А.Торешова талабаларни қуённинг ички тузилиши, унинг ички аъзолари-юраги, ошқозони, жигари, қизил ўнгаши билан таништирди ва зарур маълумотларни бериб ўтди. Зийрак талабалар жараённи қизиқиш ва диққат билан кузатиб, ўқитувчи берган маълумотларни пухта ўзлаштиришга ҳаракат қилдилар. Шундай тарзда бугунги амалий дарс жараёнида талабалар тўлиқ тушунчага эга бўлишди. Шунингдек, ўқитувчи томонидан қўшимча саволларга тўлақонли жавоблар тақдим этилди. Талабалар амалий дарс мароқли тарзда ўтганлигини ҳамда зарур кўникмаларга эга бўлганликларини таъкидлашди.
скачать dle 12.1