SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI"Парранда гриппи" мавзусидаги онлайн маъруза » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети билан ҳамкорликда филиал талабалари учун онлайн маърузаларни ташкил этиш давом этмоқда. Бу сафар биология фанлари номзоди Лазарева Ольга Игоревна томонидан "Парранда гриппи" мавзусида онлайн маъруза олиб борилди. Унга мавзу бўйича қизиқиш билдирган талаба ёшлар, шунингдек, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Т.Ибраймов ҳамда филиал ўқитувчиси Д.Базарбаева иштирок этишди. Маъруза давомида мавзу бўйича батафсил маълумотлар берилди. Жумладан, мазкур касалликдан ҳимояланиш йўли, унга қарши қандай вакциналар қўллаш мумкин эканлиги айтиб ўтилди. Филиал талабалари "Парранда гриппи" мавзуси бўйича етарлича билимга эга бўлишди десак муболаға бўлмайди. Маъруза қизиқарли тарзда савол-жавоб билан давом эттирилди. Эслатиб ўтамиз, Академик Д.Н.Прянишников номидаги Пермь Давлат аграр-технология университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.