“Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай”
Жорий йил 8 апрель куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси М.Мусаев, филиалнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р.Турганбаев, Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси А.Сейткамалов ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров учрашувни кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди. Тадбир давомида ташриф буюрган меҳмон М.Мусаев сўзга чиқиб, талаба-ёшларга илмнинг моҳияти ва унинг аҳамияти, шунингдек бугунги кунда мамлакатимизда илм-фан ривожига қаратилаётган эътибор борасида батафсил сўз юритди. Шунингдек, талаба-ёшларга таълим олишлари учун яратилган бугунгидек кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, мақсадлар сари дадил қадамлар ила бориш керак эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шундан сўнг Р.Турганбаев ҳамда А.Сейткамаловлар ҳам учрашув мавзуси доирасида маъруза қилишди. Шак-шубҳасиз илм бизни ёрқин келажак сари етаклайди. Илм олиш истагида сафарга чиққан ҳар бир талаба астойидил ҳаракат қилиб, таълим олишга интилса, албатта кўзлаган манзилига етиши аниқ. Бугунги учрашув давомида шу сингари муҳим мавзулар бўйича атрофлича фикрлар билдирилди. Бир сўз билан айтганда филиал талабалари илмнинг афзаллиги ҳақида кенг тушунчаларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1